ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 42
(1-95)

Хуллас, мингдан бир намуна ўлароқ, фалсафа даҳосининг ва Қуръон ҳидоятининг берган дарсларининг даражаларига боқ. Ҳа, икки тарафнинг ҳақиқий ҳолати, юқорида баён этилган тарзда кетади. Фақат ҳидоят ва залолатда инсонларнинг даражалари бир-биридан фарқ қилади, ғафлатнинг мартабалари хилма-хилдир. Ҳар ким ҳар мартабада бу ҳақиқатни тамоман ҳис этолмас. Чунки ғафлат ҳисни, увуштириб сездирмай қўяди. Ва бу замонда ҳисларни шундай сездирмай қўйганки, бу оғир аламнинг аччиғини маданият аҳли ҳис қилмайди. Фақат илмий ҳассосликнинг зиёдалашмоғи ила ва ҳар куни ўттиз минг жаноза кўрсатган ўлимнинг танбеҳлари ила у ғафлат пардаси парчаланади. Ажнабийларнинг бутлари ва табиатпарастлик фанлари ила залолатга тушганларга ва уларни кўр-кўрона тақлид қилиб эргашганларга минглаб лаънат ва афсуслар бўлсин!

Эй бу ватан ёшлари! Оврупаликларни тақлид қилишга интилмангиз! Аё, Оврупанинг сизга қилган ҳадсиз зулм ва адоватларидан сўнгра, қайси ақл ила уларнинг бузуқ ва ботил фикрларига эргашиб ишонч билдирасизлар? Йўқ! Йўқ! Бузуқликларига тақлид қилганлар тобе эмас, балки шуурсиз ўлароқ уларнинг сафига қўшилиб, ўзингизни ва қардошларингизни қатл қилмоқдасиз.

Аудио мавжуд эмас