ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 39
(1-95)

Руҳида уларга нисбатан шиддатли бир алоқа ҳис қиладики, дуосида дейди. Ҳамда энг буюк жисм бўлган Арш ва Қуёшни биттадан итоаткор маъмур ва ўзига ўхшаган бир банда, бир махлуқ деб қабул қилади.

Ҳам яна, икки шогирднинг руҳларининг олийлигини ва кенглигини бундан қиёс қилки: Қуръон ўз шогирдларининг руҳига шундай бир кенглик ва улуғворлик берадики, тўқсон тўққиз донали тасбеҳ ўрнига, тўқсон тўққиз Илоҳий Исмларнинг жилваларини кўрсатган тўқсон тўққиз оламларнинг зарраларини, биттадан тасбеҳ доналари ўлароқ шогирдларининг қўлларига беради, "Вирдларингизни бунингла ўқингиз," дейди. Хуллас, Қуръоннинг талабаларидан Шоҳи Гийлоний, Руфоий, Шозалий (Р.А.) каби шогирдлари, вирдларини ўқиганларида тингла, боқ! Қўлларида зарралар силсилаларини, қатралар сонини, махлуқот ададини тутганлар, авродларини унингла ўқийдилар, Жаноби Ҳаққа зикр ва тасбеҳ айтадилар.

Ушбу Қуръони Мўъжизул Баённинг мана бу мўъжизона тарбиясига боқки, оддий бир ташвиш ила ва кичик бир ғамга боши қотиб эсини йўқотган ва кичик бир микробга мағлуб бўлган бу кичик инсон, Қуръон тарбияси ила нақадар юксалади.

Аудио мавжуд эмас