ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 36
(1-95)

Шу нуқтада ва у даҳоинг назарида ҳар бир жонзот, ҳар бир инсон, ёлғиз ҳолда ҳадсиз душманларга бас келмоғи ва чексиз эҳтиёжларнинг ҳосил қилинишига югурмоғи лозим бўлади. Ва заррача бир иқтидор, нозик симчалик бир ихтиёр, завол топгувчи жилва каби бир шуур, тез сўнувчи шуъла каби бир ҳаёт, тез ўтувчи дақиқа каби бир умр ила у ҳадсиз душманларга ва эҳтиёжларга дош беришга мажбур бўлади. Ҳолбуки, у бечора жонзотнинг сармояси минглаб талабларининг биттасига ҳам етмайди. Мусибатга гирифтор бўлган вақти кар, кўр сабаблардан бошқа дардига дармон кутмайди.
сирини ўзида кўрсатади.

Сенинг қоронғи даҳоинг инсониятнинг кундузини кечага айлантирган. Аммо у қайғули, зулмли ва зулматли кечани ёритиш учун, ёлғончи, вақтинчалик чироқларла ёритдинг. У чироқлар севинч ила башарнинг юзига табассум қилмайдилар. Балки башарнинг йиғлаши керак бўлган аччиқ ҳолларида аблаҳона кулишини - у чироқлар - ҳақоратомуз кулиб масхара қилмоқдалар.

Ҳар бир жонзот, сенинг шогирдларинг назарида золимларнинг ҳужумига дучор бўлган биттадан мискин мусибатзадалардир.

Аудио мавжуд эмас