ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 53
(1-95)

Ҳамда энг очиқ яна бир далил, хўроз ва она товуқ каби ҳайвонотнинг вазифаларида кўрсатган фидокорона ва мардона вазиятларидирки, хўроз оч бўлса-да, товуқларни ўз нафсидан устун қўйиб, топган ризқига аввал уларни чақиради, ўзи емай, уларга едиради. Бундан у вазифани бир шавқ ва ифтихор ва лаззат ила бажарганлиги кўринади. Демак, у хизматда ейишдан кўра кўпроқ лаззат олади. Ҳамда жажжи жўжаларига чўпонлик қилган товуқ ҳам фарзандлари учун жонини фидо қилади, итга ташланади. Ўзи оч қолиб уларни тўйдиради. Демак, у хизматдан шундай бир лаззат оладики, очлик аччиғидан ва ўлим аламидан устун келади, зиёда бўлади.

Ҳайвоний волидалар фарзандларини кичиклигида вазифаси бўлгани учун лаззат билан ҳимоя қилишга интилади. Улғайгандан сўнг вазифа тугайди, лаззати ҳам кетади. Фарзандини чўқиб, оғзидан донини тортиб олади. Бироқ, инсон навидаги волидаларнинг вазифалари кўпроқ давом этади. Чунки инсонларда заифлик ва ожизлик бўлганидан, доимо бир нави болалик бор. Ҳар вақт шафқатга муҳтождир.

Хуллас умум ҳайвонотнинг хўроз каби чўпонлик қилган эркакларига ва товуқ каби волидаларига боқ, англаки, булар у вазифани ўзлари учун ва ўз номидан, ўз камоллари учун бажармайдилар.

Аудио мавжуд эмас