ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 54
(1-95)

Чунки вазифада, керак бўлса, ҳаётини фидо қиладилар. Балки вазифаларни, уларни у вазифа билан вазифалантирган ва у вазифа ичида ўз раҳмати билан бир лаззат берган Мунъими Карийм учун ва Фотири Зулжалол номидан бажарадилар.

Ҳамда, хизматда ажр борлигига яна бир далил шудирки: Ўсимликлар ва дарахтлар, бир шавқ ва лаззатни ҳис қилган тарзда Фотири Зулжалолнинг амрларини бажарадилар. Чунки, таратган хушбўй ҳидлари ва муштариларнинг назарларини жалб этадиган зийнатларла безанишлари ҳамда гуллари ва мевалари учун чириб кетгунгача ўзларини фидо этишлари диққат аҳлига кўрсатадики, уларнинг Илоҳий амрнинг бажаришидан оладиган шундайин лаззатлари борки, ўз нафсини маҳв этиб чиритади.

Боқ, бошинг устида кўплаб сут консерваларини кўтариб турган ҳиндистон ёнғоғи ва анжир каби мевали дарахтлар раҳмат хазинасидан ўз ҳолати билан сут каби энг гўзал бир озуқани истайди, олади, меваларига едиради, ўзи эса балчиқ ейди. Анор дарахти соф бир шаробни хазинаи раҳматдан олиб мевасига едиради, ўзи балчиқли ва лойқа сувга қаноат қилади.

Аудио мавжуд эмас