ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 58
(1-95)

Бири: Тоқатидан минглаб даража устун вазифаларни бажаришдаги мутлақ ожизлиги билан у Қодийрнинг борлигига гувоҳлик беради.

Иккинчиси: Ҳар бир нарса оламнинг тузилишини ташкил қилган дастурларга ва мавжудотнинг мувозанатини доимий тутиб турган қонунларга ҳаракатини татбиқ қилиш билан у Алийми Қодийрга гувоҳлик беради.

Чунки заррадек бир жонсиз, аридек кичик бир ҳайвон Китоби Мубиннинг муҳим ва нозик масалалари бўлган низом ва мезонни билмайди. Жонсиз бир зарра, аридек кичик бир ҳайвон қаёқда-ю, самовот табақаларини бир дафтар саҳифаси каби очиб, беркитиб тўплаган Зоти Зулжалолнинг қўлидаги Китоби Мубиннинг муҳим, нозик масалаларини ўқиш қаёқда? Агар сен телбалик қилиб заррада у китобнинг нозик ҳарфларини ўқий оладиган бир кўз бор деб ҳисобласанг, шундагина у зарранинг гувоҳлигини рад қилишга уринишинг мумкин!

Ҳа, Фотири Ҳакийм Китоби Мубиннинг дастурларини ғоят гўзал бир суратда ва мухтасар бир тарзда ва ўзига хос бир лаззатда ва махсус бир эҳтиёжда жамлаб жойлайди.

Аудио мавжуд эмас