ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 59
(1-95)

Ҳар нарса шундай ўзига хос бир эҳтиёж ила амал қилса, у Китоби Мубиннинг дастурларини билмаган ҳолда уларга бўйсунади. Масалан, тумшуғида игнаси бўлган чивин дунёга келган дақиқада инидан чиқиб, жим турмайди, инсоннинг юзига ҳужум қилади, узун ҳассасини санчиб, оби ҳаётни жўштириб ичади. Ҳужумдан қочишда моҳир жангчи каби маҳорат кўрсатади. Ажабо, бу кичик, тажрибасиз, эндигина дунёга келган махлуққа бу санъатни ва бу харб фанини ва сув чиқариш санъатини ким ўргатган? Ва у қаердан ўрганган? Мен, яъни бу бечора Саид, эътироф этаманки, агар мен у хартумли чивиннинг ўрнида бўлсайдим, бу санъатни, бу карру-фар* харбини ва сув чиқариш хизматини жуда узун дарслар ва жуда кўп тажрибаларла зўрға ўрганган бўлар эдим.

Хуллас, илҳомга сазовор бўлган ари, ўргимчак ва уясини пайпоққа ўхшатиб тўқиган булбул каби ҳайвонотни бу чивинга қиёсла. Ҳатто ўсимликларни ҳам айнан ҳайвонотга қиёслашинг мумкин. Ҳа, Жавводи Мутлақ (Жалла Жалолуҳу), ҳар бир жонзотнинг қўлига лаззат ва эҳтиёж сиёҳи билан ёзилган бир хатни берган, у билан коинот қонунларининг программасини ва хизматларининг мундарижасини омонат қилиб топширган.

Аудио мавжуд эмас