ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 62
(1-95)

У саслар, дуолар, зикрлар бир бирига суяниб ва бир бирига ёрдам бериб, иттифоқ қилиб шундай кенг бир суратда Маъбуди Азалийнинг улуҳияти олдида бир ибодат намоён қиладиларки, гўё ер куррасининг ўзи ул зикрни сўйлаётгандай, у дуони қилаётгандай ва ҳар тарафлари билан намоз ўқиётгандай ва атрофлича самовотдан ҳам устун бир иззат ва азамат билан нозил бўлган амрини бажараётгандай. Бу бирлашиш сири ила коинот ичида бир заррадек заиф, кичик бир махлуқ бўлган бу инсон ибодатнинг азамати туфайли, Ер ва самовот Холиқининг севимли бир бандаси ва ернинг халифаси, султони ва ҳайвонотнинг раиси, коинот яратилишининг натижаси ва ғояси бўлади.

Ҳа, агар намозларнинг сўнгида хусусан байрам намозларида, бир онда "Аллоҳу Акбар" деган юз миллионлаб инсонларнинг саслари, олами ғайбда бирлашганидек, олами шаҳодатда ҳам бир-бири билан бирлашиб жамланса, ер курраси бутунлай бир инсон бўлиб, у саслар ер куррасининг катталиги нисбатида юксак бир садо ила сўйлаган "Аллоҳу Акбар"ига тенг келган бўларди. У ҳолда ул муваҳҳидларнинг бирлашуви ила бир онда "Аллоҳу Акбар" дейишлари, ер куррасининг буюк бир "Аллоҳу Акбар"и ҳукмига ўтади.

Аудио мавжуд эмас