Сен у раҳмат шабодасига юзинг, оғзинг, руҳинг билан юзлан, ўзингни унга қарата тут. Танқид қўлини узатма, тутолмайсан. Руҳингла нафас ол. Тараддуд қўли билан боқсанг, танқид билан қўл узатсанг, у юриб кетади. Сенинг қўлингни маскан ўлароқ қабул қилмайди, унга рози бўлмайди.
Учинчи қисм эса: Нур кабидир. Кўринади, бироқ на ҳис этилади ва на тутилади. Шундай экан, сен қалб кўзи билан, руҳинг назари билан ўзингни унга қарата тут ва кўзингни унга тик ва кут. Балки ўз ўзидан келади. Чунки нур қўл билан тутилмайди, бармоқлар билан овланмайди. Балки у нур фақат басират (қалб кўзи) нури билан овланади. Агар хирсли ва моддий қўлингни узатсанг ва моддий мезонларла тортсанг, сўнмаса ҳам яширинади. Чунки бундай нур моддада ҳибс этилишга рози бўлмагани каби, қайд остига ҳам киролмас, нурсиз моддани ўзига эга ва саййид деб қабул қилмас.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى