ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 67
(1-95)

Бу баёндаги тотлиликни кўрмоқчи бўлсанг, ҳушёр ва диққатли бир қалб билан Сураи Амма ва оятлари каби фармонларни тингла!

ЎН ИККИНЧИ МУЛОҲАЗА

Эй бу Мулоҳазаларни тинглаётган дўстларим! Билингизки, мен ғайриодатий бир тарзда, яширилиши лозим бўлган қалбимнинг Роббим олдидаги ёлвориш ва ниёз ва муножотларини баъзан ёзганимнинг сабаби, ўлим тилимни ўчирган вақтларда, тилимнинг ўрнига китобимнинг сўйлашини қабулини Раҳмати Илоҳиядан умид қилмоқдир. Ҳа, қисқа бир умрда ҳадсиз гуноҳларимга каффорат бўладиган, вақтинчалик тилимнинг тавба ва надоматлари кифоя қилмайди. Собит ва бир даража доимий бўлган китобнинг тили у ишга кўпроқ ярайди. Хуллас ўн уч йил (Изоҳ) аввал, ташвишли бир руҳий ҳолат натижасида, Эски Саиднинг кулишлари ёнги Саиднинг йиғиларига айланган ҳангомда, ёшликнинг ғафлат уйқусидан кексалик тонгида уйғонган бир онимда, шу муножот ва ниёз, Арабий ёзилганди. Бир қисмининг Туркий мазмуни шудирки:

-------------------------------------------
(Изоҳ): Бу рисоланинг ёзилишидан ўн уч йил аввал.

Аудио мавжуд эмас