Эй Рабби Раҳиймим ва эй Холиқи Кариймим!
сирри ила мен ҳозирдан кўряпманки, яқин бир замонда мен кафанимни кийдим, тобутимга миндим, дўстларим билан видолашдим. Қабримга юзланиб кетар эканман, Сенинг даргоҳи раҳматингда, жасадимнинг ҳоли ила, руҳимнинг тили билан бақириб дейманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг ҳижолатидан қутқар!»
Мана, қабримнинг бошига етиб келдим. Бўйнимга кафанимни илиб, қабрим бошида узанган жисмим узра турдим. Бошимни даргоҳи раҳматингга кўтариб, бор қувватим ила фарёд этиб нидо этяпманки: «Ал-омон! Ал-омон! Ё Ҳаннон! Ё Маннон! Мени гуноҳларимнинг оғир юкларидан халос айла!»
Мана, қабримга кирдим, кафанимга ўрандим. Кўтариб келганлар мени ташлаб кетдилар. Сенинг авфу-раҳматингга интизорман.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى