Чалкашиб кетган Беш Масаладир.
Биринчиси: Ҳақ йўлида юрганлар ва мужоҳада этганлар, ўзигагина тегишли бўлган вазифаларни ўйлаши лозим экан, Жаноби Ҳаққа оид вазифани ўйлаб, ҳаракатини унга бино қилиб хатога йўлиқадилар. Одобуд-Дин вад-Дунё Рисоласида бордирки: Бир пайтлар шайтон Ҳазрати Исо Алайҳиссаломга эътироз билдириб деганки:

"Модомики ажал ва ҳар нарса тақдири Илоҳий билан экан; сен ўзингни бу баланд ердан от, кўрасан қандай ўлишингни." Ҳазрати Исо Алайҳиссалом деганки: яъни: "Жаноби Ҳақ бандасини тажриба қилиб кўради ва дейдики: "Сен шундай қилсанг, сенга бундай қиламан. Кўраман сени, қила олармикинсан?" дея тажриба қилади. Бироқ банданинг ҳаққи йўқ ва ҳадди эмаски, Жаноби Ҳақни тажриба қилса ва деса: "Мен шундай иш қилсам, сен бундай иш қилармикинсан?" дея тажрибаворий бир суратда Жаноби Ҳақнинг Рубубиятини имтиҳон қилиш тарзини олмоқ, адабсизликдир, бандаликка зиддир."
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى