ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 73
(1-95)

Модомики ҳақиқат будир; инсон ўз вазифасини бажариб, Жаноби Ҳақнинг вазифасига аралашмаслиги керак.

Машҳурдирки, бир пайтлар Ислом қаҳрамонларидан ва Чингизнинг қўшинини кўп маротаба мағлуб қилган Жалолиддин Ҳоразмшоҳ жангга кетаётганда, вазирлари ва қўл остидагилари унга деганлар: "Сен музаффар бўласан, Жаноби Ҳақ сени ғолиб қилади." У деган: "Мен Аллоҳнинг амри ила жиҳод йўлида ҳаракат қилишга буюрилганман. Жаноби Ҳақнинг вазифасига аралашмайман. Музаффар қилмоқ ва ё мағлуб қилмоқ Унинг вазифасидир. Мана шу зот бу таслимият сирини англагани учун, хориқо бир суратда кўп марта музаффар бўлган.

Ҳа, инсоннинг қўлидаги оз бир ихтиёри ила қилган ишларида, Жаноби Ҳаққа оид натижани ўйламаслиги керак. Масалан, қардошларимиздан бир қисм зотлар, халқларнинг Рисолаи Нурга қўшилишидан шавқлари зиёдалашади, ғайратга келадилар.

Аудио мавжуд эмас