ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 76
(1-95)

Уларни ният қилса, ихлоси бир даража бузилади. Балки ибодатликдан чиқади ва қийматидан тушади. Бироқ бу масаланинг бу тарафи ҳам борки, бундайин ҳосиятли авродни ўқишлик учун, заиф инсонлар бир шавқ берувчи ва устун қўйдирувчи сабабга муҳтождирлар. У фойдаларни ўйлаб, шавққа келиб, ул авродни фақат Аллоҳнинг ризолиги учун, охират учун ўқиса, зарар бўлмайди. Ҳамда мақбулдир. Бу ҳикмат тушинилмагани учун, кўпчилик, қутблардан ва салафи солиҳийн*дан ривоят қилинган фойдаларни кўрмаганлигидан шубҳага тушади, ҳатто инкор ҳам қилади.

Учинчи Масала:

Яъни, "Қандай бахтли ул одамки, ўзини билиб ҳаддидан ошмайди." Масалан, бир зарра шишадан, бир томчи сувдан, бир ҳовуздан, денгиздан, ойдан сайёраларга қадар қуёшнинг жилвалари бўлади. Ҳар бири қобилиятига кўра ўзида қуёшнинг аксини, мисолини тутади ва ҳаддини билади. Бир томчи сув, ўз қобилиятига кўра "Қуёшнинг бир акси менда бор," дейди.

Аудио мавжуд эмас