Бироқ "Мен ҳам денгиз каби бир ойнаман," деёлмайди. Худди шунинг каби, Илоҳий Исмларнинг жилвасининг хилма-хиллигига кўра, авлиёларнинг мақомларида шундай мартабалар бор. Илоҳий Исмларнинг ҳар бирининг бир қуёш каби қалбдан аршга қадар жилвалари бор. Қалб ҳам бир аршдир. Бироқ "Мен ҳам Аршдекман" деёлмайди.
Хуллас, ибодатнинг асоси бўлган, ожизлик ва фақр ва қусур ва нуқсонини билиш ва ниёз ила даргоҳи Улуҳият қаршисида сажда этиш ўрнига, ноз ва фахр суратида кетаётганлар, заррача қалбини Аршга тенглаштирадилар. Томчидек мақомини, денгиз каби авлиёнинг мақомлари билан чалкаштириб қўядилар. Ўзини у буюк мақомларга лойиқ қилиш ва у мақомда ўзини ушлаб туриш учун, тасаннуларга (сунъийликка), такаллуфларга, маъносиз худфурушликка ва бир қанча мушкулликларга тушади.
Türkçe
English
العربية
Pyccĸий
français
Deutsch
Español
italiano
中文
日本語
Қазақ
Кыргыз
azərbaycan
Türkmence
فارسى