ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 80
(1-95)

Чунки оятининг очиқ маъносидан бошқа бир ишорий маъноси шудирки: "Мунъими Ҳақиқийни хотирга келтирмаган ва Унинг номидан берилмаган неъматни емангиз," деганидир. У ҳолда ҳам берган, ҳам олган Бисмиллоҳ демоғи лозим. Агар у Бисмиллоҳ демаса, аммо сен олишга муҳтож бўлсанг, сен Бисмиллоҳ де, унинг боши устида раҳмати Илоҳиянинг қўлини кўр, шукр ила ўп, ундан ол. ёъни неъматдан инъомга боқ, инъомдан Мунъими Ҳақиқийни ўйла. Бу ўйлашинг бир шукрдир. Сўнгра у зоҳирий воситага истасанг дуо қил; чунки у неъмат сенга унинг қўли билан юборилди.

Зоҳирий сабабларга сиғинувчиларни алдаган нарса иқтирондир, яъни икки нарсанинг баробар келишини ва ё ёнма-ён бўлишини, бир бирига иллат (асосий сабаб) деб ўйлашларидир. Ҳамда бир нарсанинг йўқлиги, бир неъматнинг йўқ бўлишига иллат бўлганидан, у нарсанинг борлиги ҳам у неъматнинг бор бўлишига иллатдир дея янглиш тушунади.

Аудио мавжуд эмас