ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 79
(1-95)

Яъни, "Мен муҳаббат эвазига бир ҳақ, бир ажр, бир жавоб, бир мукофот истамайман." Чунки эвазига бир мукофот, бир савоб истанилган муҳаббат заифдир, давомсиздир. Бундай холис муҳаббат, инсон фитратида ва барча волидаларда бор. Ушбу холис муҳаббатга том маънода волидаларнинг шафқатлари сазовор бўлган. Волидалар, у шафқат сирига кўра, авлодларига бўлган муҳаббатлари эвазига бир мукофот, бир ҳақ истамаганларига ва талаб қилмаганларига далил: руҳини, керак бўлса охират саодатини ҳам улар учун фидо этишларидир. Товуқнинг бутун сармояси ўз ҳаёти экан, жўжасини итнинг оғзидан қутқармоқ учун - Ҳусровнинг мушоҳадаси ила - бошини итга қоптиради.

Тўртинчи Масала: Зоҳирий сабаблар қўли билан келган неъматларни у сабаблар номидан олмаслик керак. Агар у сабабнинг ихтиёри ўзида бўлмаса - масалан, ҳайвон ва дарахт каби - тўғридан тўғри Жаноби Ҳақ номидан беради. Модомики у ўз ҳолати билан Бисмиллоҳ деб, сенга берар экан. Сен ҳам Аллоҳ номидан Бисмиллоҳ де, ол. Агар у сабабнинг ихтиёри ўзида бўлса, у Бисмиллоҳ дейиши керак, сўнгра ундан ол. Йўқса олма.

Аудио мавжуд эмас