ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 81
(1-95)

Шукрини, миннатдорлигини у нарсага беради, хатога йўлиқади. Чунки бир неъматнинг бор бўлиши, у неъматнинг барча муқаддималарига ва шароитига боғлиқ. Ҳолбуки у неъматнинг йўқ бўлиши, биргина шартнинг йўқ бўлиши билан бўлади.

Масалан, бир боғчага сув келадиган ариқнинг оғзини очмаган одам, у боғчанинг қуришига ва у неъматларнинг йўқ бўлишига сабаб ва иллат бўлади. Бироқ у боғча неъматларининг бор бўлиши, у одамнинг хизматидан ташқари, юзлаб шароитнинг бор бўлишига боғлиқлиги билан бирга, ҳақиқий иллат бўлган қудрат ва иродаи Раббония ила вужудга келади. Ушбу алдовчи ҳийланинг хатоси нақадар яққол эканини англа, сабабпарастлар эса нақадар хато қилганларини бил! Ҳа, иқтирон* бошқа, иллат* бошқа. Бир неъмат сенга келади. Бироқ бир инсоннинг сенга нисбатан эҳсон нияти у неъматга яқинлашиб мос келиб қолган. Аммо иллат бўлмаган. Иллат, раҳмати Илоҳиядир. Ҳа, у одам эҳсон қилишни ният қилмасайди, у неъмат сенга келмас эди, неъматнинг йўқлигига иллат бўларди.

Аудио мавжуд эмас