ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 75
(1-95)

Иккинчи Масала: Ибодат Илоҳий амр бўлгани учун ва Аллоҳнинг ризолиги учун қилинади. Ибодатнинг асл сабаби Илоҳий амрдир ва натижаси Ҳақ ризолигидир. Самаралари ва фойдалари охиратда берилади. Бироқ асосий ғоя бўлмаслик, ҳам қастан истанилмаслик шарти билан, дунёга оид фойдалар ва ўз-ўзидан келиб чиқадиган ва истанилмай берилган самаралар ибодатга зид бўлмайди. Балки заифлар учун шавқ берувчи ва устун қўйилишига сабабчи ҳукмига ўтадилар. Агар у дунёга оид фойдалар ва манфаатлар ул ибодатга, у вирдга ва ё у зикрга асосий мақсад ва ё ул мақсаднинг бир бўлаги бўлса, у ибодатни қисман йўқ қилади. Балки у ҳосиятли вирдни бефойда қилиб қўяди, натижа бермайди.

Мана бу сирни англамаганлар, масалан юз ҳосияти ва фойдаси бўлган Шоҳи Нақшбандийнинг "Авроди Қудсия"сини ва ё минг ҳосияти бўлган "Жавшанул Кабир"ни, у фойдаларнинг баъзиларини айнан ўзини мақсад қилиб ўқийдилар. У фойдаларни кўрмайдилар ва кўролмайдилар ва кўришга ҳақлари ҳам йўқ. Чунки у фойдалар у авродларнинг асосий мақсади бўлолмайди ва ундан улар қастан ва айнан ўзи истанилмайди. Чунки улар у холис вирддан талаб қилинмайди, балки фазлий бир суратда берилади.

Аудио мавжуд эмас