ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 66
(1-95)
ЎН БИРИНЧИ МУЛОҲАЗА.

Билки, Қуръони Мўъжизул Баённинг ифодасида кўп шафқат ва марҳамат бор. Чунки, мухотабларнинг аксарияти авом тоифасидир. Уларнинг зеҳнлари соддадир. Назарлари ҳам нозик нарсаларни кўрмаганидан, уларнинг содда фикрларини эркалатмоқ учун, қайта-қайта самовот ва ернинг юзларида ёзилган оятларни такрорлайди. У буюк ҳарфларни осонликча ўқиттиради. Масалан, самовот ва ернинг яратилиши ва самодан ёмғирнинг ёғдирилиши ва ернинг тирилиши каби очиқдан очиқ ўқилган ва кўринган оятларни дарс беради. У улкан ҳарфлар ичида кичик ҳарфларла ёзилган нозик оятларга назарни камдан-кам буради, токи заҳмат чекмасинлар.

Ҳам яна, Қуръон услубида шундай бир тотлилик ва оҳангдорлик ва фитрийлик борки, гўё Қуръон бир ҳофизу, қудрат қалами билан коинот саҳифаларида ёзилган оятларни ўқийди. Гўё Қуръон коинот китобининг қироатидир ва низомларининг тиловатидир ҳамда Наққоши Азалийсининг фаолиятини ўқийди ва феълларини ёзади.

Аудио мавжуд эмас