ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 63
(1-95)

Гўёки байрам намозларида олами Исломнинг зикр ва тасбеҳи ила замин улкан ларзага келиб, ақтору атрофи ила "Аллоҳу Акбар" дея, қибласи бўлган Каъбаи Мукарраманинг самимий қалби ила ният қилиб, Макка оғзи билан, Арофот тоғининг тили билан "Аллоҳу Акбар" дейди. У биргина калима, ер атрофидаги барча мўъминларнинг ғор мисол оғизларидаги ҳавода аксини топади. Биргина "Аллоҳу Акбар" калимасининг акс-садоси ила ҳадсиз "Аллоҳу Акбар" воқеъ бўлгани каби, у мақбул зикр ва такбир, самовотни ҳам жаранглатиб барзох оламларига ҳам мавж уриб садо беради.

Хуллас, Ерни бундайин ўзига сажда қилувчи ва обид ва бандаларига масжид ва махлуқларига бешик ва ўзига тасбеҳ ва такбир айтувчи қилган Зоти Зулжалолга, ернинг зарралари ададича ҳамд ва тасбеҳ ва такбир айтиб ва мавжудоти ададича ҳамд айтамизки, бизга бу нав ибодатни дарс берган Расули Акрам Алайҳиссалоту Вассаломига уммат айлаган.

Аудио мавжуд эмас