ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 61
(1-95)
ТЎҚҚИЗИНЧИ МУЛОҲАЗА.

Билки, нави башарда пайғамбарлик, башардаги хайр ва камолотнинг хулосаси ва асосидир. Дини Ҳақ, саодатнинг мундарижасидир. Иймон пок ва тенги йўқ бир ҳусндир. Модомики шу оламда порлоқ бир ҳусн, кенг ва юксак бир хайр, аниқ бир ҳақ, юксак бир камол кўринаётган экан. Билбадоҳа (Аниқ айтиш мумкинки), ҳақ ва ҳақиқат, пайғамбарликдадир ва набийларнинг қўлидадир. Залолат, ёмонлик ва зиён унинг мухолифидадир.

Ибодатнинг минглаб яхшиликларидан биргина шунисига боқки, Набий Алайҳиссалом ибодат жиҳатида муваҳҳидлар (ёккаю ягона Аллоҳга сиғинувчилар)нинг қалбларини ҳайит ва жума ва жамоат намозларида бирлаштиради. Ва тилларини бир калимада жамлайди. Шундай бир суратдаки, бу инсон Маъбуди Азалийнинг хитобининг азаматига ҳадсиз қалблардан ва тиллардан чиққан саслар, дуолар, зикрлар билан жавоб қайтаради.

Аудио мавжуд эмас