ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 64
(1-95)
ЎНИНЧИ МУЛОҲАЗА.

Бил, эй ғофил, мушавваш Саид! Жаноби Ҳақнинг маърифат нурига етишмоқ ва боқмоқ ҳамда оятлар ва шоҳидларнинг ойналарида жилваларини кўрмоқ ҳамда ҳужжатлар ва далиллар панжараларидан тамошо қилмоқ истасанг, сенинг устингдан ўтган, қалбингга келган ва ақлингга кўринган ҳар бир нурни танқид бармоқлари ила титкилама ва тараддуд (шубҳа) қўли ила танқид қилма. Сенга ёришган бир нурни тутмоқ учун қўлингни узатма. Балки ғафлат сабабларидан ўзингни торт, у нурларга юзлан, тўхта. Чунки, мен мушоҳада этдимки, маърифатуллоҳнинг шоҳидлари, ҳужжатлари уч хилдир:

Бир қисми: Сув кабидир. Кўринади, ҳис қилинади, лекин бармоқлар билан тутилмайди. Бу қисмда ҳаёллардан воз кечиб, бутунлай унга шўнғимоқ керак. Танқид бармоқлари ила яширинча қидирилмайди, қидирилса оқиб кетади, қочади. У оби ҳаёт бармоқларни макон деб қабул қилмайди.

Иккинчи қисм: Ҳаво кабидир. Ҳис қилинади, фақат на кўринади ва на тутилади.

Аудио мавжуд эмас