ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 88
(1-95)

Бош бир ботмон тошни кўтаргани ҳолда, кўз бир сочни кўтаролмагани каби; у туйғу бир соч толасичалик юкни, яъни ғафлат ва залолатдан келган кичик бир ҳолатга чидай олмайди. Ҳатто баъзан сўнади ва ўлади.

Модомики шундай экан, ҳазар қил, диққатла бос, ботмоқдан қўрқ. Бир луқма, бир калима, бир дона, бир шуъла, бир ишора, бир ўпишда ботма! Дунёни ютган буюк туйғуларингни унда ботирма. Чунки кўп кичкина нарсалар борки, жуда буюк нарсаларни бир жиҳатда ютиб юборади. Бамисоли, кичик бир ойна парчасида кўк, юлдузлари билан бирга ичига ғарқ бўлиб кетганидек ва мошдек кичкинагина хотирангда сенинг умр ва амал саҳифаларингнинг аксарияти сиғиб кетгани сингари, кўп кичик нарсалар борки, шундайин буюк нарсаларни бир жиҳатда ютади, ўз ичига олади.

Тўртинчи Рамз: Эй дунёпараст инсон! Жуда кенг деб тасаввур қилган дунёинг тор бир қабр ҳукмидадир. Бироқ у тор қабр каби манзилнинг деворлари шишадан бўлгани учун, бир-бири ичида акс этиб, кўз кўра олган даражагача кенгаяди.

Аудио мавжуд эмас