ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | ИЙМОН ҲАҚИҚАТЛАРИ | 87
(1-95)

Эй инсон! Сенинг қалбинг ва ҳувият ва моҳиятинг бир ойнадир. Сенинг фитратинг ва қалбингдаги боқийликка бўлган шиддатли муҳаббат у ойна учун эмас ва у қалбинг ва моҳиятинг учун эмас. Балки у ойнада истеъдодга кўра жилваси кўринган Боқийи Зулжалолнинг жилваси учун берилган муҳаббатдирки, аҳмоқлигинг туфайли у муҳаббатнинг юзи бошқа тарафга қаратилган. Модомики бундай экан, "Ё Боқий Антал Боқий," де. ёъни, модомики Сен бор ва боқий экансан, фано ва йўқлик бизга хоҳлаганини қилсин, аҳамияти йўқ!

Учинчи Рамз: Эй инсон! Фотири Ҳакийм сенинг моҳиятингга жойлаштирган энг ғариб бир ҳолат шудирки, баъзан дунёга сиғмай кетасан. Зиндонда бўғилаётган одам каби "уф, уф," дея дунёдан кўра кенгроқ бир ер истаганинг ҳолда, заррача бир иш, бир хотира, бир дақиқа ичига кириб овуниб қоласан. Улкан дунёга сиғмаган қалб ва фикринг у заррачага сиғиб кетади. Энг шиддатли ҳиссиётинг ила у биргина дақиқа ва хотира ичра ўралашиб қоласан.Ҳам сенинг моҳиятингга шундай маънавий жиҳозлар ва туйғулар берганки, баъзилари дунёни ютса тўймайди, баъзилари бир заррани кўтаролмайди.

Аудио мавжуд эмас