РАМАЗОН РИСОЛАСИ | Рамазон Иқтисод Шукр Рисолалари | 73
(1-114)

фармони ила "Сураи Раҳмон"да ўттиз бир маротаба шу оят билан қаттиқ ва даҳшатли бир тарзда таҳдид этади. Шукрсизликнинг бир такзиб ва инкор эканини кўрсатади.

Ҳа, Қуръони Ҳакийм шукрни натижаи хилқат сифатида таькидлаганидақ Қуръони Кабийр бўлган шу коинот ҳам’ натижаи хилқати оламнинг энг муҳими шукр эканини кўрсатади. Чунки коинотга диққат қилинса, кўринадики, коинот ташкилотининг натижаси - шукрдир; ҳар бир нарса бир даража шукрга боқади ва унга мутаважжиҳ бўлади. Гуё шу шажараи хилқатнинг энг муҳим меваси - шукрдир. Ва шу коинот фабрики ишлаб чиқарган маҳсулотнинг энг аълоси - шукрдир.

Чунки хилқати оламда кўрамизки, мавжудоти олам бир доира тарзида ташкил қилиниб, ичида марсазий нуқта ўлароқ ҳаёт халқ этилган. Барча мавжудот ҳаётга боқади, ҳаётта хизмат этади, ҳаётнинг лавозимотини етиштиради. Демак, коинотни халқ этган эот ундан ул ҳаётни танлайди.

Аудио мавжуд эмас