Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 128
(1-281)

Ҳам, боз устига, бу ҳолдаги инсон марҳамат ва шафқатга лойиқ эмасдир. Чунки ўзини ўзи шу даҳшатли вазиятга солаётир. "Саккизинчи Сўз"да ўрага тушиб қолган икки биродарнинг мувозанаи ҳолида айтилганидек, бир одам гўзал бир боғда, гўзал бир зиёфатда, гўзал аҳбоблар ичида пок, тотли, номусли, ёқимли, машруъ бир лаззат ва хурсандчиликка қаноат этмасдан, ғайри машруъ ва ифлос бир лаззат учун чиркин ва нажас бир шаробни ичган, маст бўлиб, ўзини қиш ўртасида жирканч бир жойда ва ҳатто йиртқичлар орасида тахайюл этган, титраб бақириб-чақирган одам, шафқатга қандай лойиқ бўлмаса... чунки аҳли номус ва муборак дўстларини йиртқич тасаввур этади ва шунга муқобил ҳаракат қилади;. ҳам, зиёфатдаги лазиз таомларни ва тоза идишларни ифлос ва кир тошлар тасаввур этади, синдира бошлайди; ҳам, мажлисдаги муҳтарам китобларни ва маънидор мактубларни маъносиз ва оддий нақшлар тасаввур этади, йиртиб, оёқ остига отади ва ҳоказо... шундай бир шахс марҳаматга-шафқатга эмас, балки тарсакига лойиқ. Худди шунингдек, суи ихтиёридан нашъат этган куФр сархушлиги ила ва залолат девоналиги ила Сонеъи Ҳакиймнинг бу мусофирхонаи дунёсини тасодиф ва табиат ўйинчоғи деб ўйлаб; ҳамда Жилваи Асмои Илоҳийяни янгилаб турадиган маснуотнинг замон ўтиши билан вазифаларини битириб олами ғайбга кечишларини йўқлик ила ўлдириш тасаввур этиб; ва тасбиҳот садоларини завол ва фироқи абадий вовайлоси дея хаёл этганидан; мактуботи Самадонийя бўлмиш бу мавжудот саҳифаларини маъносиз, қорма-қоришиқ дея тасаввур қилганидан; ва олами раҳматта йўл очгувчи қабр эшигини йўқлик зулумотининг оғзи сифатида тасаввур этганидан; ва ажални, у ҳақиқий аҳбобларга висол даъвати бўлгани ҳолда, жами аҳбоблардан фироқ-айрилиқ навбати деб ўйганидан; ҳам ўзини даҳшатли бир азоби алиймга гирифтор қилади...

Аудио мавжуд эмас