Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 129
(1-281)

ҳам мавжудотни, ҳам Жаноби Ҳақнинг асмосини, ҳам мактуботини инкор ва таҳқир ва тазйиф этгани учун марҳаматга ва шафқатга лойиқ эмас, аксинча, қаттиқ бир азобга мустаҳақдир. Ҳеч бир жиҳатда марҳаматга лойиқ эмасдир.

Хуллас, эй бадбахт аҳли залолат ва аҳли сафоҳат! Бу даҳшатли тушкунликка ва эзувчи маъюеийятга муқобил қайси такаммулингиз, қайси фанларингиз, қайси камолингиз, қайси маданиятингиз, қайси тараққиётингиз кела олади?

Руҳи башар кучли эҳтиёж ила муҳтож бўлиб турган ҳақиқий тасаллини қаердан топа оласиз?

Ҳам, ишонганингиз ва бел боғлаганингиз ва осори Илоҳийяни ва эҳсоноти Раббонийяни уларга иснод эттанингиз қайси табиатингиз, қайси сабабларингиз, қайси шеригингиз, қайси кашфиётингиз, қайси миллатингиз, қайси ботил маъбудингиз сизни сизнингча иъдоми абадий бўлган мавтнинг зулумотидан қутқариб, қабр ҳудудидан, барзоҳ ҳудудидан, маҳшар ҳудудидан, сирот кўпригидан ҳокимона ўтказа олади? Саодати Абадийяга мазҳар эта олади?

Ҳолбуки, қабр эшигини беркита олмаганингиз учун ҳам сиз қатъийян бу йўлнинг йўловчисидирсиз. Шундай бир йўловчи шундай бир зотга орқа қиладики, бутун бу доираи азима ва бу кенг ҳудудлар Унинг тахти амрида ва тасарруфидадир...

Аудио мавжуд эмас