Ёшларга Раҳнамо | Ёшларга Раҳнамо | 132
(1-281)

Ҳам, мавт ва ажални олами барзоҳга кетган ва олами бақодаги аҳбобларга висол ва мулоқот муқаддимаси сифатида кўрсатади. Аҳли залолатнинг назарида барча аҳбобидан бир фироқи абадий бўлиб кўринган ўлим яраларини шу тариқа тадовий этади. Ва у фироқ айни қовушиш эканини исбот этади.

Ҳам, қабрнинг олами раҳматга, дори саодатга, боғистони жинонга ва нуристони Раҳмонга олиб кирадиган бир эшик эканини исбот этиш-ла инсоннинг энг мудҳиш қўрқувини бартараф этиб, энг аламли ва машаққатли ва юракни эзувчи барзоҳ саёҳатини энг лазиз ва унсиятли ва фараҳли бир саёҳат эканини кўрсатади. Қабр ила аждарҳо оғзини ёпиб, гўзал бир боғчага эшик очади. Яъни, қабр аждарҳо оғзи эмаслигини, балки боғистони раҳматга очилган бир эшик эканини кўрсатади.

Ҳам, мўминга дейди: "Ихтиёринг жузъий бўлса, ишингни моликингнинг иродаи куллиясига топшир. Иқтидоринг кичик бўлса, Қодийри Мутлақнинг қудратига эътимод эт. Ҳаётинг оз бўлса, Ҳаёти Боқияни ўйла. Умринг қисқа бўлса, абадий бир умринг бор, мароқ этма. Фикринг сўник бўлса, ’Қуръоннинг қуёши остига кир. Иймонинг нури-ла боқки, юлдуз бўлаги бўлган фикринг ўрнига ҳар бир Ояти Қуръон бирор юлдуз мисол сенга нур беради. Ҳам, ҳадсиз амалларинг, аламларинг бор бўлса, ниҳоятсиз бир савоб ва ҳадсиз бир раҳмат сени кутади. Ҳам, ҳадсиз орзуларинг, мақсадларинг бор бўлса, уларни ўйлаб изтироб чекма. Улар бу дунёга сигмайдилар. Уларнинг жойлари бошқа бир диёрдир. Уларни берган ҳам бошқадир".

Аудио мавжуд эмас